"Реал"нинг юлдузи янги мавсумда "омадли рақам"да ўйнайди
- 25-феврал 2023, 22:39
- 0
- Футбол
"Реал" вингери Винисиус Жуниор келаси мавсумда янги рақам остида ҳаракат қилади. Бу ҳақда "Defensa Central" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчи янги мавсумда 7-рақамда ўйнаши кутилмоқда. У "қироллик клуби" сафида аввалига 25, ҳозир эса 20 рақамда ҳаракат қилади.
Катта эҳтимол билан ёзги трансфер вақтида Эден Азар мадридликлар билан хайрлашади ва 2019 йилдан кейин илк марта 7 рақам бўшайди. Криштиану Роналду кетгач ушбу рақамда Мариано ва Эден ўйнади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ