"Реал"нинг ижарадаги иқтидори "қироллик клуби"га қайтишни хоҳламаяпти
- 14-апрел 2020, 20:56
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
«Реал» клубига тегишли ярим ҳимоячи Мартин Эдегор «Реал Сосьедад»да ижара асосида тўп тепмоқда. Бу ҳақда Noticias de Gipuzkoa нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, хавбек ижара шартномаси тугамасидан аввал "қироллик клуби"га қайтишни истамаяпти.
21 ёшли футболчининг "Реал Сосьедад" билан шартномаси 2020/21 йилги мавсумнинг охиригача мўлжалланган. Шу боис, Мартин Эдегор сан-себастьянликлар сафида шу пайтга қадар қолишни хоҳламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ