“Реал”ни ёзда тарк этадиган футболчилар маълум
- 21-январ, 18:21
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби ёзда таркибда тозалаш ишларини олиб бормоқчи.
"Defenca Central" нашри берган маълумотга кўра, Клуб аллақачон жамоани тарк этадиган номзодлар рўйхатини тузиб бўлган. Бу рўйхатдан: Винисиус Жуниоир, Эдуардо Камавинга, Адрей Лунин, Фран Гарсия, Арда Гюлер ва Дин Хёйсен жой олган.
Таъкидланишича, рўйхатга киритилган футболчиларнинг барчасини сотишни англатмайди. Бироқ "қироллик клуби" ушбу 6 та ўйинчи бўйича тушган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдиради.
Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" айни вақтда Ла Лигада 20 та учрашувда 48 очко жамғарган холда турнир жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ