"Реал" жиддий молиявий чекловларга дуч келмоқда. The Touchline нашрининг хабар беришича, январь ойидаги трансферлар ойнаси бошида мадридликларнинг бор-йўғи 3,4 миллион евро бўш маблағи бор эди.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг ўрталарида "Реал"да 175,8 миллион евро бўш маблағ бор эди, аммо шундан сўнг клуб футболчилар трансфери ва "Сантяго Бернабеу" стадиони учун пул сарфлади.
Жума куни "Реал" сафарда "Селта"дан 2:1 ҳисобидаги ғалабани тортиб олди. Энди Алваро Арбелоа жамоани Чемпионлар лигаси доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши уй ўйинига тайёрламоқда. Учрашув 11 март, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ