"Реал" янги бош мураббий танлади

"Реал" янги бош мураббий танлади

Журналист Серхио Валентин маълумотларига кўра, жамоа бош мураббийлигига эҳтимолий номзодлар орасида Дидье Дешам ҳам бор.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти Жозе Моуриньо қўл остидаги ўйинлардан тўлиқ қониқмаяпти. Шу билан бирга, футболчилар португалиялик мутахассисни ҳали ҳам қўллаб-қувватламоқда. Ёзги трансфер ойнасида эса унга таркибни шакллантириш бўйича катта ваколатлар берилган эди.

Тўққиз турдан сўнг "Реал" 21 очко жамғарган ва Ла Лигада учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Дидье Дешам 2026 йил ёзидан бери ишсиз. У шу пайтда Франция терма жамоасини тарк этган эди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ