"Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте" устидан чиройли ғалабани қўлга киритди
- 24-сентябр 2025, 02:38
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 6-туридан ўрин олган баҳс якунланди. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни 4:1 ҳисоби билан мағлуб этди. Учрашувда дастлаб қироллик клуби футболчиси Винисиус 28-дақиқада ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса Мастантуона фарқни иккитага оширди.
Иккинчи таймни фаол бошлаган мезбонлар вакили Эйонг 54-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Франциялик ҳужумчи Киллиан Мбаппе 64-дақиқада пенальтидан ва 66-дақиқада ўйиндан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди.
Ушбу ғалабадан сўнг мадридликларнинг жами очколари сони 18 тага етди.
Ла Лига
vs
Реал Мадрид выиграл после основного времени.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ