"Реал Мадрид" Каррерас трансферини эълон қилди (шартнома тафсилотлари билан танишинг)
- 14-июл 2025, 23:01
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби расман "Бенфика" ҳимоячиси Альваро Каррераснинг трансфери ҳақида эълон қилди. Клуб расмий сайтида тарқатилган маълумотга кўра, 22 ёшли футболчи билан шартнома 2031 йил 30 июнигача мўлжалланган.
Каррерас келаси сешанба куни тиббий кўрикдан ўтиб, таништирилади. ОАВларнинг хабарига кўра, трансфер 50 миллион еврога тушган.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Каррерас – "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилдан 2020 йилгача клубнинг ёшлар жамоаларида ўйнаган, сўнгра "Манчестер Юнайтед" сафига йўл олган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ