
"Реал" футболчиси А Серия клубига ўтишга розилик билдирди
- 23-феврал 2022, 10:27
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Фиорентина" клуби раҳбарияти "Реал" ҳимоячиси Альваро Одриосоланинг трансфер ҳқуқини сотиб олмоқчи, деб ёзмоқда журналист Николо Скира ўзининг Тwиттер саҳифасида.
Манбанинг хабарига кўра, 26 ёшли испаниялик футболчи А Серия клубида қолишга аллақачон розилик билдирган. Клублар ўртасидаги музокаралар эса шу йилнинг май ойи охирида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Альваро Одриосола жорий мавсум "Фиорентина"да ижарада ўйнамоқда. У клуб сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган. Унинг "Реал" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ