"Реал" бу борада топ-5 лигада энг омадсиз
- 6-март 2023, 16:23
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
"Реал" Мадрид топ-5 лигада ВАРдан энг кўп зарар кўрмоқда.
Ла Лига доирасидаги "Реал Бетис"га қарши ўйиннинг 12-дақиқада ҳакам "Реал" футболчиси Карим Бенземанинг голини бекор қилди.
"BeIN SPORTS" портали маълумотларига кўра, бу мавсумда бекор қилинган голлар бўйича топ-5 лигада айнан "қироллик клуби" етакчилик қилмоқда. Анчелотти шогирдларининг бу омадсизлиги аллақачон 7 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" 24-турдан сўнг Ла Лига турнир жадвалида 53 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ