
"Реал" Орельен Чуаменини "Монако"дан сотиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда "RMC Sport" нашри хабар бермоқда.
Мадрид клуби 22 ёшли футболчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, клуб у учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда.
Аввалроқ, хабар берилишича, Чуамени Мадрид клуби билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришган.
Жорий мавсумда франциялик ярим ҳимоячи 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ҳамда 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ