
Рауль Арманистон терма жамоасини бошқариши мумкин
- 5-ноябр 2024, 15:25
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Реал"нинг собиқ сардори Рауль терма жамоада ишлаши мумкин. 47 ёшли мутахассис Арманистон терма жамоаси бош мураббийлигига номзодлар рўйхатидан жой олган. Бу ҳақда Арманистон футбол федерацияси вице-президенти Армен Никогосян маълум қилди.
"Биз номзодларни кўриб чиқяпмиз. Кўплаб ваирантлар бор ва улар орасида Рауль ҳам бор”, - деди Никогосян "Fast News" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис ҳозирда "қироллик клуби"нинг ёшлар жамоасини бошқармоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ