
Расман! Яна бир футболчимиз легионерга айланди (видео)
- 2-январ 2023, 16:05
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
"Сўғдиёна" ҳимоячиси Сардор Қулматов фаолиятини легионер сифатида давом эттирадиган бўлди.
У Малайзиянинг "Теренггану" жамоаси билан шартнома имзолади. Клуб матбуот хизмати вакилимиз трансферини шундай эълон қилди. Айни вақтда улар чемпионатнинг иккинчи поғонасини банд этган.
28 ёшли футболчи жиззахликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. У "бўрилар" либосида 149 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 гол ва 1 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ