
Расман! "Сурхон" грандлар қизиқаётган футболчиси билан янги шартнома имзолади
- 19-декабр 2024, 14:28
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Сурхон" кетма-кет футболчилари билан шартномаларни янгиламоқда. Суннатуллох Ҳамиджонов билан шартнома узайтирилди.
"Ўтган мавсумида жуда даол бўлган ҳимоячи ўз шартномасини яна 1 йилга узайтирди. 2024 йилда барча мусобақаларида Хамиджонов 21та учрашув ўтказиб, гол+пас тизими бўйича 8 очко (4+4) ишлаб олди. Шунингдек, Хамиджонов ЎзПФЛ талқинига кўра 2024 йилги мавсумида Суперлиганинг рамзий жамоасидан ўрин олди.
Суннатуллохга Сурхон таркибида кўплаб ғалабаларга муносиб ҳисса қўшиб олишига биз ишонамиз!", - дейилади "учар тулпорлар" матбуоти хабарида.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ