
Расман! Шукуров кетгач, "Шаржа" "Барселона" собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади
- 18-август 2022, 01:21
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Бирлашган Араб Амирликларнинг "Шаржа" клуби испаниялик ҳужумчи Пако Алькасер билан шартнома имзолади. Бу ҳақда БАА клуби матбуот хизмати хабар берди.
28 ёшли футболчи янги жамоаси сафида 9-рақам остида тўп тепади.
Ўтган мавсумда Пако Ла Лига доирасида жами 18 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 3 та самарали узатма муаллифига айланган.
Айни вақтда трансфермаркт портали уни 9 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ