
Расман! "Севинч" жамоаси аёллар Олий лигасида чемпионликни расмийлаштирди
- 1-ноябр 2022, 19:30
- 0
- Футбол
"Севинч" жамоаси Олий лига якунига икки тур қолганида чемпионликни расмийлаштирди! Қаршиликлар ўз тарихида 14-бор олтин медалларга эга чиқишмоқда.
21 ўйиндан сўнг клуб 57 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги "Сўғдиёна-W" жамоаси ҳисобида 49 очко мавжуд.
Учинчи ўриндаги "Бунёдкор-W" бугунги мағлубияти сабаб "Севинч" чемпионлик масаласини муддатидан олдин ҳал қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ