
Расман! "Рома" ҳужумчиси Бундеслига клуби билан шартнома имзолади
- 8-сентябр 2020, 22:43
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Рома” ҳужумчиси Патрик Шик фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттирадиган бўлди.
24 ёшли чехиялик футболчи “Байер” билан 2025 йилгача шартнома имзолади. Унинг трансфери эса “доришунослар”га 25 млн еврога тушди. Энди Патрик янги жамоасида 14-рақамда тўп суради.
Шик 2018 йилдан буён “Рома” футболчиси ҳисобланар эди. У ўтган мавсумни “РБ Лейпциг” сафида ижарада ўтказди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ