Расман! Роберто Манчини Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди
- 24-октябр 2024, 22:45
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Италиялик мутахассис Роберто Манчини Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар берди.
Шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда Манчини 25-30 миллион евро миқдорида товон тўлаши хабар қилинганди.
Манчини Саудия Арабистони терма жамоасини 2023 йилнинг августидан бери бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа 20 учрашув ўтказиб, 8 та ғалаба қозонган, 5 тасида мағлубиятга учраган ва 7та дуранг қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ