
Расман! "Реал" яна бир ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
- 9-ноябр 2023, 18:29
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Расман "Реал" Федерико Вальверде билан шартномани 2029 йилгача узайтирганини маълум қилди.
Маълумот учун, ярим ҳимоячининг товон пули 1 миллиард евро қилиб белгиланди. Аввалроқ, жамоа Эдуард Камавинга, Винисиус Жуниор ва Родриголар билан янги битим имзолаганди.
Вальверде ушбу мавсум "қаймоқранглилар" сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 марта шерикларига голли паст берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ