Расман! "Наполи" Гаттузо ўрнига "Интер" собиқ бош мураббийини олиб келди (Фото)
- 29-май 2021, 13:48
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
«Рома» ва «Интер» клубларининг собиқ бош мураббийи Лучано Спаллетти Неаполь жамоасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда «Наполи» клуби матбуот хизмати хабар берди.
- Лучано Спаллетти 1 июлдан "Наполи" клуби бош мураббийи бўлишини эълон қилишдан мамнунман. Хуш келибсиз, Лучано. Биз биргаликда ажойиб ишларни амалга оширамиз, - деди "Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис.
Лучано Спаллетти Неаполда Женнаро Гаттузонинг ўрнини эгаллайди. У ишни 1 июлдан бошлайди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ