Ҳужумчи миланликлар сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди. Унинг сўнгги жамоаси "Ал-Духайл" эди.
"Милан" хорватиялик ҳужумчи Марио Манжукич трансферини эълон қилди.
Манбанинг ёзишича, "россонерилар" футболчи билан узайтириш ҳуқуқи билан мавсум сўнггигача шартнома имзолади. Марио йилига 1,5 миллион евро маош олади. Ҳужумчи янги жамоаси сафида 9-рақамда ҳаракат қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ