
Расман! "Милан" де Кетеларе трансферини эълон қилди (фото)
- 3-август 2022, 12:20
- 0
- Футбол
"Милан" клуби "Брюгге" жамоасидан Шарль де Кетеларени сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
21 ёшли иқтидор эгаси 5 йиллик битимга имзо чеккан. Унинг трансфери учун "россонерилар" бонуслар билан бирга 35 миллион евро тўлайди. Футболчи янги жамоаси сафида 90-рақам остида тўп тепади.
Маълумот ўрнида, Шарлга "Милан"дан ташқари "Лидс" ва "Лестер" каби клублар ҳам қизиқиш билдираётганди. У 2020 йил ноябрь ойида Бельгия терма жамоаси сафида дебют қилган эди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ