
"Интер" клуби ярим химоячиси Жоау Мариу Москванинг "Локомотив" клубига кўчиб ўтди.
Руслар футболчини 18 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишди. Португалиялик "Локомотив"да 23-рақам остида тўп тепадиган бўлди.
Маълум бўлишича, Мариу Россияда йилига 3,5 млн евро маош ишлаб топади.
Сўнгги мавсумда, Жоау Мариу "А" Сериянинг 20 та баҳсида қатнашиб, 1 та гол урди ва 2 та ассистлик вазифасини бажарди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ