
Расман! "Женоа"нинг собиқ бош мураббийи Турин клуби устозига айланди
- 19-январ 2021, 15:45
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Торино” ўзининг расмий сайтида жамоанинг собиқ бош мураббийи Марко Жампаоло ўрнига Давиде Николани тайинланганини маълум қилди.
“Клуб раҳбарияти Давиде Николани мамнуния билан қарши олади ва унинг фаолиятига муваффақият тилайди”, - деб ёзилади клуб хабарида.
47 ёшли италиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи “Женоа” клуби бўлган эди. У генуяликлар сафини 2020 йилнинг 26 август санасида тарк этган эди.
“Торино” 18 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 13 очко билан 18-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ