
Расман! Ҳожимат Эркинов фаолиятини "Ал-Ваҳда"да давом эттиради (фото)
- 7-феврал 2024, 14:57
- 0
- Футбол
Россиянинг "Торпедо" клуби вакили Ҳожимат Эркинов фаолиятини БААда давом эттиради. "Ал-Ваҳда" клуби футболчимизнинг трансферини расман эълон қилди.
У янги жамоаси сафида 15-рақам остида тўп тепади. Ҳожимат Абу-Даби клуби билан 2026-йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.
Маълумот ўрнида, ҳамюртимиз ўтган мавсум ярмини "Пахтакор" сафида ижара асосида ўтказди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ