
Расман! "Бавария" Эрик Дайер трансферини эълон қилди
- 12-январ 2024, 01:23
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Расман Эрик Дайер "Бавария" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот ҳизмати маълум қилди.
Мюнхенликлар ҳимоячини сотиб олиш банди билан 6 ойлик ижара асосида ўз сафига қўшиб олди. У янги жамоаси таркибида 15-рақам остида ҳаракат қилади. Шунингдек, футболчида Германия клуби билан шартномасини яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам бор.
Дайер 2014 йилда "Спортинг"дан "Тоттенхэм" клубига кўчиб ўтганди. Орадан деярли 10 йил ўтиб, у Лондонни тарк этмоқда. Аввалроқ, "шпорлар" Раду Дрэгушин трансферини эълон қилганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ