
Расман! "Атлетико" "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолади
- 20-январ 2023, 18:10
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депай фаолиятини "Атлетико" клубида давом эттиради.
Мадридликлар матбуот хизмати "Барселона" футболчиси трансферини эълон қилди. Томонлар 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Мадридликлар "кўк-анорранглилар" ҳисоб рақамига 4 миллион евро ўтказиб беради.
Маълумот учун, 28 ёшли Депай каталонияликлар таркибида 2021 йилдан бери ҳаракат қилиб келаётганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ