
Расман! "Арсенал" қишки трансферлар ойнасидаги илк харидини амалга оширди
- 7-январ 2021, 22:50
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Берлиннинг "Герта" клуби ҳимоячиси Омар Рекик "Арсенал" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Ҳозирча 19 ёшли тунислик футболчи “канонирлар” билан қанча муддатга шартнома имзолагани маълум қилинмаяпти. Рекик энжи "Арсенал" U23 жамоси сафида тўп суради.
Рекик “Герта”га келгунича "Марсель", ПСВ, "Манчестер Сити" ва "Фейеноорд" каби клублар сафида турли ёш тоифаларида ҳаракат қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ