Расман! "Андижон" ўз дарвозабонини сақлаб қолди
- 2-январ, 20:59
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
"Андижон" клуби сафида 5 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган дарвозабон Элдор Адҳамов янги мавсумни ҳам яна "Бургутлар" таркибида ўтказадиган бўлди.
Клуб матбуот хизмати бу борада шундай баён қилади: "Маълумки, 29 ёшли дарвозабонимиз Элдор Адҳамов 2020 йилдан бери “Андижон” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. 2021 йилни қўқонликлар сафида бошлагач, ярим йилдан кейин яна жамоамизга қайтган ва шундан буён “Бургутлар” аъзоси бўлиб келмоқда.
Эътиборлиси, Адҳамов билан амалдаги шартнома узайтирилди ва у 2026 йилги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилишда давом этади.
Адҳамов “Андижон” таркибида шу пайтгача ҳаммаси бўлиб 81 та ўйин ўтказди ва 21 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган", - дейилади расмий хабарда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ