Рамазон Темировдан енгилган жангчи яна ютқазди ёхуд "UFC on ESPN 54" натижалари билан танишинг
- 30-март 2025, 10:29
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Мексика мезбонлик қилган "UFC on ESPN 54" турнири якунланди. Унинг асосий тўқнашувида Брэндон Морено ва Стив Эрцег ўзаро жанг қилди. Қуйида натижалар билан тўлиқ танишишингиз мумкин.
Асосий кард:
Брэндон Морено ҳакамларнинг якдил қарори билан Стив Эрцег устидан ғалаба қозонди (49-46, 49-46, 49-46);
Мануэль Торрес 1-раунддаёқ техник нокаут эвазига Дрю Доберни енгди;
Эдгар Чайрез 1-раундда сабмишн орқали Си Жей Вергарани мағлуб этди;
Рауль Росас очколар бўйича Винса Моралесдан устун келди (29-28, 29-28, 29-28);
Дэвид Мартинез дастлабки раундда Саймон Оливейра техник нокаут қилди;
Кевин Бордхас ҳакамларнинг якдил қарори билан Роналдо Родригезни мағлубиятга учратди (28-29, 27-30, 27-30);
Прелим:
Атеба Гаутье 1-раундда Хосе Мединани нокаут қилди;
Мелкизаэл Коста очколар бўйича Кристиан Родригез устидан зафар қучди (28-29, 28-29, 28-29);
Лупита Годинез ҳакамлар қарори билан Жулия Поластрини енгди (29-28, 29-28, 29-28);
Рафа Гарсия очколар эвазига Винс Пичелни мағлуб этди (30-27, 30-27, 29-28);
Жамал Эммерс 1-раундда Габриэль Мирандани техник нокаутга учратди;
Маркуэль Медерос ҳакамларнинг бўлиниш қарори билан Остин Хаббарддан устун келди (28-29, 29-28, 29-28).