
"Қовун туширган" ҳакам кубок баҳсидан маҳрум қилинди...
- 17-октябр 2023, 13:37
- Oybek Yo’ldoshev
- 7
- Футбол
Ўзбекистон кубоги ярим финал баҳси учун тайинланган ҳакамлар жамоасига ўзгариш киритилди.
Жорий йилнинг 19 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ОКМК – “Навбаҳор” баҳсига тайинланган ёрдамчи ҳакам Руслан Серазитдинов кеча, 16 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон U23 – Миср U23 терма жамоалари ўртасидаги баҳсда қилган хатоси туфайли, ярим финал баҳсида ишламайдиган бўлди. Унинг ўрнини учрашув АВАР ҳаками сифатида тайинланган Ришат Нугманов эгаллайди. АВАР ҳаками вазифасини эса, бошқа бир ФИФА рефериси Андрей Сапенко бажариши кўзда тутилган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ