
"Қўқон шери" Тошкентда жанг қилади. Унинг рақиби бразилиялик
- 9-декабр 2024, 14:00
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Хабарингиз бор, 29 декабрь куни пойтахтимиздаги "Ҳумо арена" мажмуасида "Octagon 68" турнири бўлиб ўтади.
Эьтиборлиси, унда бошқа жангчиларимиз қатори "Қўқон шери" номи билан танилган Амирхон Алихўжаев (11-4) ҳам октагонга кўтарилади. Ҳамюртимизга бразилиялик Элисмар “Палач” Лима (30-12) рақиблик қилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Амирхон охирги жангида қозоғистонлик Нурбек Тажибаевни 1-раундда техник нокаутга учратган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ