
"Қўқон-1912" устози: "Футболчиларимиз кўрсатмаларимизни тўлиқ бўлмаса-да, 80 фоизга бажаришди"
- 4-май 2024, 07:38
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Про лиганинг 6-турида “Қўқон-1912” жамоаси “Дўстлик”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин қўқонликлар устози Муҳсин Низомиддинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Иккала жамоа ҳам Кубок ўйинларида яхши таассурот қолдирди. Кўрдинглар, ўйин давомида иккала жамоага ҳам қийин бўлди. Ўйлаган ниятимизга эришдик. “Дўстлик”ни ўрганиб, жиддий тайёрлангандик. Футболчиларимиз кўрсатмаларимизни тўлиқ бўлмаса-да, 80 фоизга бажаришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ