Қўл жанги: Ўзбекистон чемпионатининг умумжамоа ҳисобидаги ғолиб ва совриндорлар маълум!
- 13-март 2023, 19:09
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
Самарқанд шаҳри қўл жанги бўйича 14-16 ёшлилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди.
Мазкур турнир июль ойида Қозоғистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтади. Шунинг учун, бу мусобақада юртимизнинг барча истеъдодли вакиллари иштирок этди. Жумладан, Бухоро қўл жанги федерацияси раиси Музаффар Раджабовнинг ўғиллари, жаҳон чемпиони Мизроб Муродов ҳамда жаҳон чемпионати совриндори Мироншоҳ Муродов барча рақибларини мағлуб этиб, яна бир маротаба чемпионликни қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида Фарғона вилояти жамоаси 1-ўринни қўлга киритган бўлса, бухороликлар 2-поғонани банд этишди.Кучли учликдан эса Қорақалпоғистон вакиллари ўрин олди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ