
"Қизилқум"нинг Тошкентдаги йиғини ниҳоясига етди
- 27-июл 2024, 13:49
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
"Қизилқум" ёзги йиғин доирасидаги учинчи назорат учрашувини кеча «Локомотив» ўринбосарларига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Тошкентдаги икки ҳафталик йиғин давомида "Қизилқум" учта назорат учрашувида майдонга тушди. "Андижон" (2:2) билан дуранг қайд этилган бўлса, "Арал" (2:4)га имконият бой берилди.
Шу билан жамоанинг Тошкент йиғинини якунлади. Эндиликда иккинча давра учрашувларига Навоийда тайёргарлик олиб борилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ