
"Қизилқум" ўтиш ўйинида "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб, Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилди
- 5-декабр 2023, 15:56
- 2
- Футбол
Суперлигага ўтиш ўйини доирасида "Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди. Унда навоийликлар 1:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, навоийликлар Муҳаммадали Ғиёсов ва Ислом Кенжабоев голларга муаллифлик қилди. 73-дақиқада эса Санъат Шихов ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Қизилқум" Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилди. "Қўқон-1912" эса келаси мавсум ҳам Про лигада ўйнайдиган бўлди.
{game}4008{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ