
- #Ўзбекистон
- #Темур Кападзе
- #Ўзбекистон ОТЖ
- #Олимпия терма жамоаси
- #Ҳожимат Эркинов
- #Ҳусаин Норчаев
- #Жасур Жалолиддинов
Қизил карточка, ҳисобга олинмаган гол ва эътирозлар - Олимпиячиларимиз Мисрга имкониятни бой берган ўйиндан фотогалерея
- 17-октябр 2023, 14:58
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон U23 - Миср U23 терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви якунланди, унда вакилларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Беллашувнинг 27-дақиқасида Алишер Одилов ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Ҳожимат Эркинов фарқни иккитага ошириб қўйди, бироқ офсайд сабаб гол бекор қилинди. 57-дақиқада олимпиячиларимиз бир киши кам бўлиб қолди: Маҳмуд Маҳаммаджонов рақибига нисбатан қўпол ўйнаган деб топилди ва ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.
73-дақиқада меҳмонларнинг ажойиб комбинациясидан сўнг Билол Мазҳер ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг 90-дақиқасида Зиёд Муҳаммад узоқ масофадан супер зарба йўллаб, Назаров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.
Қуйида мазкур беллашувдан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.
Uzbekistan U23 - Egypt U23 16.10.2023
