Қиличбозимиз "Istanbul Satellite" турнирида бронза медалини қўлга киритди!
- 18-октябр 2025, 21:35
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Ўзбек спорти
Туркиянинг Истанбул шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича "Satellite" таснифидаги мусобақа ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Муса Аймуратов бронза медали билан тақдирланди.
Ҳамюртимиз саралашда Австрия, Туркия ва Италия вакилларини, чорак финалда терма жамоамизнинг бошқа бир вакили Сардор Абдукаримбековни мағлубиятга учратишга эришди. Бироқ ярим финалда мезбон спортчилардан бирига имкониятни бой берди ва учинчи ўринни эгаллади.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ