Қиличбозимиз бронза медалига сазовор бўлди
- 19-ноябр 2025, 22:37
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Ўзбек спорти
Хабарингиз бор, Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Қиличбозлик бўйича терма жамоамиз вакиллари ҳам бугунги беллашувларни медал билан якунлашди. Сабля бўйича кечган эркаклар ўртасидаги баҳсларда ярим финалгача етиб борган Зуҳриддин Қодиров бронза медалига сазовор бўлди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ