Қашқадарё вилояти ҳокими "Насаф"га муҳим ўйинлар олдидан омад тилади
- 7-май 2021, 16:45
- Bekzod Isayev
- 1
- Футбол
Хабарингиз бор, "Насаф" ОФК кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Бугундан Тошкент шаҳрида машғулотларни олиб борадиган Рўзиқул Бердиев шогирдлари 14-20 май кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида "ОФК кубоги-2021" мусобақасининг “F” гуруҳи учрашувларида иштирок этади.
Қаршиликлар мусобақада қатнашиш учун 10 май куни қўшни Тожикистон Республикасига йўл олади. Сафар олдидан Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф" клубига омад тилади.
- Юртимиз шаънини ҳимоя қилиш учун ОФК ўйинларига отланган вилоятимизнинг бош жамоаси - "Насаф"га ўзим ва кўп сонли мухлислари номидан омадлар тилайман. Ватанимизга ғалабалар билан келишига тилак билдириб қоламиз, - деди вилоят ҳокими.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ