"Қароқчи" нега ютқазди? Енгилмас ММА жангчиси жавоб берди
- 5-феврал 2025, 17:36
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Мағлубиятсиз серия қайд этаётган жангчи Муҳаммад Мокаев (14-0-1 N/C) Шарабутдин Магомедовнинг Майкл Пейжга қарши жангдаги хатоларини санаб ўтди.
"Менимча, Шара бошиданоқ масофани тўғри сақлай олмади. У рақибига босим ўтказиши, лоу-кик зарбаларини кўпроқ йўллаши керак эди. Шунингдек, Магомедов ўша куни ўзининг ажойиб бэкфист зарбаларини ҳам бера олмади" - деди Мокаев "Meta ММА" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Шарабутдин "UFC Fight Night 250" турнирида Пейждан очколар эвазига мағлуб бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ