ПСЖ юлдузи билан шартномани узайтирмоқчи
- 13-январ, 19:46
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
ПСЖ жамоа ярим ҳимоячиси Фабиан Руис билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, парижликлар Фабиан билан шартномани 2029 йилнинг ёзигача узайтиришни режалаштирмоқда. Футболчининг ҳозирда амалдаги битими 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Айни вақтда Руисга Туркия клубларидан қизиқиш бўлмоқда. Лекин хавбекнинг ўзи ҳам ПСЖда қолишни хоҳламоқда.
Маълумот учун, 29 ёшли футболчи парижликлар сафида 2022 йилдан бери ҳаракат қилиб, келмоқда. Шу давр мобайнида ярим ҳимоячи 155 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол ва 24 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ