
ПСЖ сафарда ғалаба қозонди. Мессидан 3 та ассист
- 28-ноябр 2021, 18:58
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Франция чемпионати 15-туридан ўрин олган "Сент Этьен" - ПСЖ учрашуви якунига етди. Унда парижликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, мезбонлар футболчиси Буанга ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Маркиньос мувозанатни тиклади. Иккинчи таймнинг 78-дақиқасида Ди Мария Париж клубини олдинга олиб чиқди. Ўйин сўнггида Маркиньос бош билан гол уриб, дубль қайт этди. Таъкидлаш лозим, ПСЖнинг барча голларига Месси ассистентлик қилди.
Шунингдек, ўйиннинг 45-дақиқасида "Сент-Этьен" футболчиси Колодзейчак қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
{game}3625975{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ