
ПСЖ осонлик билан ғалаба қозонди
- 11-сентябр 2021, 22:04
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Франция чемпионати 5-туридан ўрин олган ПСЖ - "Клермон" баҳси бироз аввал ўз якунига етди. Голларга бой бўлган баҳсда фақат бир жамоа дарвозаси ишғол этилди.
Ўйиннинг 20 дақиқасида Андер Эррера ҳисобни очди. Бироз ўтиб, унинг ўзи ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Мбаппе таблодаги ҳисобни йириклаштирди. Идриссанинг 65-дақиқада ўрган голи эса парижликлар учун сўнггиси бўлди.
Мазкур натижадан сўнг, Почеттино шогирдлари 15 очко билан Лига 1 турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 3-поғонадаги "Клермон" 8 очко жамғарган.
{game}3625874{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ