
ПСЖ иродали ғалабани қўлга киритди
- 20-сентябр 2021, 01:59
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Франция чемпионати 6-туридан ўрин олган ПСЖ - "Лион" баҳси ўз якунига етди. Қийин кечган ўйинда Почеттино шогирдлари сўнгги дақиқада рақибдан ғалабани "илиб кетди".
Учрашувнинг 64-дақиқасида Лукас Пакета ҳисобни очди. 66-дақиқада Неймар пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда захирадан майдонга тушган Икарди ғалаба голини киритди. ПСЖ - "Лион" 2-1.
Мазкур ғалабадан сўнг Париж клуби очколари сонини 18 тага етказиб қўйди ва рақибларидан анча илгарилаб кетди. "Лион" ҳисобида 8 очко бор ва жамоа тўққизинчи ўриндан жой олган.
{game}3625881{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ