
ПСЖ футболчиси ижара асосида Туркия клубига ўтди
- 16-сентябр 2023, 10:25
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
ПСЖнинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Эдуар Мишу бир мавсумлик ижара асосида Туркиянинг "Адана Демирспор" клубига ўтди.
Маълум бўлишича, ёш истеъдодни жамоа бош мураббийи Патрик Клюйвертнинг ўзи танлаган ва раҳбариятдан бу трансферни сўраган.
Мишу ПСЖ академиясида таҳсил олган бўлиб, ўтган мавсумни "Сандерленд" клубида ўтказди. Унинг парижликлар билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ