
ПСЖ футболчилари жазоланиши мумкин!
- 28-сентябр 2023, 19:36
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Лига 1 Тартиб-интизом қўмитаси тез орада ПСЖ - "Марсель" (4:0) учрашувидан кейин юзага келган вазият бўйича қарор қабул қилади.
Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда Усмон Дембеле, Рандал Коло-Муани, Левен Курзава ва Ашраф Ҳакими мухлислар билан биргаликда мағлубиятга учраган рақиби ҳақида ҳақоратомуз ҳайқириқлар айтишган видео пайдо бўлди.
"L’Equipe" нашри хабарига кўра, Дембеле, Коло-Муани, Курзава ва Ҳакими бир ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ навбатдаги ўйинини 30 сентябрь куни "Клермон"га қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ