
ПСЖ билан шартномаси бекор қилинган Хесе Испанияга қайтди
- 2-феврал 2021, 10:50
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
ПСЖнинг собиқ ҳужумчиси Хесе Родригес “Лас-Пальмас” билан шартнома имзолади.
Испан клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 27 футболчи билан жорий мавсум охиригача битим тузилган. Хесе “Лас-Пальмас”да 9-рақамда тўп суради.
Хесе жорий мавсум Франция чемпионатида бор йўғи 2 та ўйинда иштирок этди холос. Шу сабабли, ПСЖ у билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилди.
“Лас-Пальмас” 23 турдан сўнг, Сегундада 10-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ