
Про лига. Илк турда ишлайдиган ҳакамлар маълум қилинди!
- 10-март 2024, 16:53
- 0
- Футбол
12–15 март кунлари Ўзбекистон Про лигасининг дастлабки тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда тўртта ўйин бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Дастлабки кунда "Арал" ўз уйида "Дўстлик"ни қабул қилади. Шунингдек, "Машъал" "Қўқон-1912" билан куч синашади. Эртаси куни "Шўртан" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтса, 15 март санасида "Олимпик МобиУз" - "Хоразм" баҳси ўтказилиши кўзда тутилган.
Ушбу беллашувларда қуйидаги шахслар бош ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
"Арал" - "Дўстлик": Жалолиддин Ҳуснитдинов.
"Машъал" - "Қўқон-1912": Султонмурод Абдураҳмонов.
"Шўртан" - "Бухоро": Рустам Чориев.
"Олимпик МобиУз" - "Хоразм": Темур Тўхтасинов.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ