
Погба ҳаммасини мавсум охирида ҳал қилади
- 4-январ 2022, 15:10
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба келаси мавсумда қайси жамоада ўйнаши борасида ҳали ҳам бир қарорга келмаган.
Sky Sports хабарига кўра, 28 ёшли футболчи ўз келажаги ҳақида жорий мавсум охирида қарор қабул қилади.
Ҳозирда франциялик футболчининг олдида 2 та йўл турибди: “қизил иблислар” билан шартномани узайтириши ёки эркин агент сифатида жамоадан кетиш.
Поль Погба бу мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 13 та ўйин ўтказиб, 7 та голли узатмани амалга оширди. У сўнгги икки ойни жароҳати туфайли ўтказиб юборди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ