Педри ўзини ҳайратга солган футболчини “Барса”га олиб келмоқчи
- 17-ноябр 2025, 11:44
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ярим ҳимоячиси Педри агар унга танлов имкониятини берилса, жамоага қайси ўйинчини олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
- Мени ҳайратга солаётган ўйинчи Жамол Мусиалани олган бўлардим. У жуда зўр футболчи, - деди Педри.
22 ёшли Мусиала айни пайтда жароҳатини даволаш билан банд. Иқтидорли футболчи ёзда АҚШда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида оғир шикастланган эди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Жамол Мусиала майдонга январь ойида қайтиши кутиляпти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ